UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Англия. "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазди  13 21:07Эдерсон – «Манчестер Сити» тарихига кирди  3 20:43Россия. "Локомотив" мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди  3 20:00"Брайтон" – "Манчестер Юнайтед". LIVE Ҳисоб  40 19:57Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистонда биринчи ОЛТИН!  20 19:29Англия. "Манчестер Сити"дан 6:1, "Уотфорд"дан 3:1  10 19:19Англия. "Брайтон" – "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 19:02Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  5 19:00Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон биринчи медалга эга бўлди!  5 18:50Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди  172 18:42"Челси" бугун жамоаси билан шартномасини узайтирган футболчини нишонга олди  1 18:22Раньери жамоасини ўзгартириши мумкин  4 18:12Бенитесга Хитой жамоаси қимматли таклиф билан чиқди  0 17:51Роналду билан тўқнашганидан кейин "Кьево" дарвозабони қандай ҳолатда? ФОТО  20 17:45"Реал"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси маълум  6

Ливерпуллик "Стиви Жи" - Стивен Жеррард ҳақида Янгиликлар

Ливерпуллик "Стиви Жи" - Стивен Жеррард ҳақида

Теглар :  Стивен Жеррард
"Ливерпул"нинг афсоналаридан бирига айланган "ЛА Гэлакси" футболчиси Стивен Жеррард ҳақида маълумотлар берамиз.

Стивен Жорж Жеррард  - 1980 йил, 30 майда Британиянинг Мерсисайд шаҳрида туғилган. Англиялик футболчи, “Лос Анжелес Гэлакси” ярим ҳимоячиси. Футболдаги асосий фаолиятини “Ливерпул”да ўтказган.

8 ёшида “Ливерпуль” футбол академияси тарбияланувчисига айланган. 1998 йилда жамоанинг асосий таркибида дебют қилган. 2000 йилда эса асосий таркиб футболчисига айланган. 2003 йилда Сами Хюпядан сардорлик боғичини қабул қилиб олган. “Ливерпул”даги бутун бошли фаолияти давомида икки марта Англия кубоги, уч марта футбол лигаси кубоги, икки марта Англия суперкубогини, бир мартадан Европа чемпионлар лигаси ва УЕФА кубогини ва икки марта Европа суперкубоги соҳибига айланган.

Терма жамоа сафида илк маротаба 2000 йилда майдонга тушган. Тўртта Европа Чемпионати ва учта жаҳон чемпионатида иштирок этган.
2005 йилда Стивен Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. “Олтин тўп” сўровномасида учинчи ўринни эгаллаган.

Болалиги

Стив 1989 йилда, яъни 8 ёшлигида “Ливерпуль” скаутлари назарига тушган ва футбол клуб академиясида таълим олишни бошлаган.
У болалигида тенгдошлари орасида яққол ажралиб турмаган. Шунингдек, терма жамоадан ҳам чақириқлар олмаган. Ҳаттоки, ўз вақтида профессионал футболчи бўлиш истагидан воз кечмоқчи ҳам бўлган. 14 ёшлигида турли жамоалар кўригида бўлган. Ушбу жамоалар орасида МЮ ҳам борлигини таъкидлаб ўтиш лозим. “Ливерпуль” билан илк профессионал шартномасини 1997 йилнинг 5 ноябрида имзолаган.


“Ливерпуль”



1998 йилнинг 29 ноябрида у илк маротаба “қизиллар” сафида дебют қилган.
2000/01 йилги мавсумда Жеррард илк маротаба соврин қўлга киритган. Ўшанда у жамоаси билан биргаликда  Англия кубоги ҳамда Лига кубокларида зафар қучган. УЕФА кубогининг финалида “Алавес”га қарши бўлиб ўтган ўйинда эса унинг муҳим гол эвазига “Ливерпуль” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган.
Мавсум якунларига кўра Жеррард Англиянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.

2004 йилнинг ёзида футболчи “Челси”га ўтиб кетишга жуда яқин келганди. Лекин, узоқ давом этган музокара, гап-сўзлардан сўнг футболчи “қизиллар” сафида қолишга қарор қилди. Унинг ушбу қарорида унинг Ливерпулдаги дўстлари, оила аъзолари ва шунингдек жамоа бошқарувини қўлга олган Рафаэль Бенитеснинг ўринлари катта бўлди.

Жеррарднинг фаолияти ҳақида гап кетганида 2005 йилги Истамбул финали ҳақида гапириб кетмасак бўлмайди. Ўшанда “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси финалида “Милан”га тўқнаш келганди. Биринчи бўлимни “қизиллар” 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунладилар. Лекин, иккинчи бўлимда Жеррарднинг киритган голидан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг Шмицер ҳисобни 2:3 га етказади. Бироз ўтиб эса, “Милан” жарима майдони ичида Жеррардга нисбатан қўполлик ишлатилади ва Хаби Алонсо пенальтини голга айлантириб ўртадаги мувозанатни тиклайди – 3:3.
Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган пенальтилар сериясида “Ливерпуль” ғалаба қозонади ва тарихий ғалабани қўлга киритади.



2009 йилнинг 22 мартида Жеррард “Астон Вилла”га қарши ўйинда фаолиятидаги илк хет-трикни амалга оширади.
19 октябрь куни эса Жеррард АПЛдаги 100-голини рақиблар дарвозасига киритган.

2013/14 йилги мавсумда “Ливерпуль” чемпионлик учун курашганди. Аммо, 36-турда “Челси”га қарши ўйинда айнан қаҳрамонимиз йўқ жойда йиқилиб тушиб, хатога йўл қўяди ва шундан сўнг рақиб футболчиси Демба Ба гол киритиб, “Челси”нинг ғалабасини таъминлайди. Айнан ўша мағлубият сабабли “Ливерпуль” чемпионликдан қуруқ қолган ва чемпион “Манчестер Сити”дан 2 очкога ортда қолиб кетади.

2015 йилнинг 2 январида у “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирмаслигини ва Англиядан ташқарида ҳам футбол ўйнаб кўриш истаги борлигини маълум қилди. Ўша йилнинг 24 май куни у “Ливерпуль” сафидаги сўнгги ўйинида майдонга тушади. Ўша ўйинда “қизиллар” сафарда “Сток Сити”га 6:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Жеррард эса жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган.




“Лос-Анжелес Гэлакси”


2015 йилнинг июлида у МЛСнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоаси сафига бориб қўшилади. 12 июль куни янги жамоаси сафида илк ўйинда майдонга тушади. 18 июль куни эса клуби сафидаги илк голини рақиб дарвозасига киритади.


Терма жамоа

Стивен Жеррард Англия терма жамоаси сафида илк маротаба 2000 йилнинг 31 май куни Украина терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилган. Ўша йили терма жамоаси билан Европа чемпионатида иштирок этган. Бироқ, ўша турнир инглизлар учун омадсиз кечган.

2002 йили бўлиб ўтган Мундиални эса у жароҳати сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Евро-2004 ўйинларида эса терма жамоаси билан чорак финалгача етиб борган. Ўшанда Англия чемпионат мезбони Португалия терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйганди.
2006 йили Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса яна Португалия терма жамоаси Англияни турнирдан чиқариб юборади. Ўшанда жамоа пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди.
2010 йилги ЖЧда эса у Мундиалдаги илк голини АҚШ дарвозасига киритган. Гуруҳдан муаммосиз чиққан Англия бу сафар Германия терма жамоасига ютқазиб қўяди ва яна турнирни эрта якунлашга мажбур бўлади.



Евро-2012га терма жамоани сардор сифатида бошлаб тушган футболчи турнир давомида иккита аниқ голли пас беришга муваффақ бўлади. Чорак финалда эса бўлажак финалчи – Италия терма жамоасига пенальтилар сериясида имконият бой берилади.
2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам Стивен жамоасини сардори бўлади. Англияликлар учун жуда омадсиз ўтган ўша ЖЧда жамоа битта ўйинда ҳам ғалаба қозона олмаган ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб ортга қайтишга мажбур бўлган.
2014 йилнинг 21 июлида Стивен Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди. У "уч шерлар" таркибида 114 та ўйин ўтказиб, 21 маротаба рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган.


Эришган ютуқлари: 

Англия Кубоги соҳиби: 2000/01, 2005/06
Лига Кубоги соҳиби: 2000/01, 2002/03, 2011/12
Англия Суперкубоги соҳиби: 2001, 2006
Чемпионлар Лигаси ғолиби: 2004/05
УЕФА Кубоги соҳиби: 2000/01
Европа Суперкубоги соҳиби: 2001, 2005


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+4   
30 июл 00:34:31
bahromov muhriddin
Qaqwatgich zarba ! Boshqa gap kereymas
+1   
30 июл 01:13:14
Firdavs Majitov
Кўпчиликнинг Ливерпульга мухлислик қилишига сабабчи инсон. Жеррарддакаси энди чиқмиди. Афсона!
+1   
30 июл 00:23:48
Otabek
Каердандур пайдо буларди-да гум этиб тепарди. Дарвоза то'ри йиртилиб кетай дерди! Классик уйинчи! Раул, Ингдзаги, Зидан, Лемпард лар каби
+1   
30 июл 00:14:30
Realmadrid # liverpol
Ситив Жераррд Англия ва Ливерпулы. Балки футбол тарихидаги тирик афсона еди. Мураббийлек фолиятингга омадлар булсин сени Ливерпулы да мураббий сифатида кутиб коламиз.
+1   
30 июл 00:10:01
Navbahor_Liverpuul
Qachondir klopp dan keyin liverpulga bosh bo'lasan
   
30 июл 21:48:36
Firdavs Majitov
Ruzbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
assalomu alaykum, xa to`g`ri aytasiz Liverpulga muxli bo`lishimizga asosiy sababchi, AFSONA, 2001-yil UEFA kubogi Final Gerrard -Owen '
Ассалом алейкум! Ха тўғри Жийимизни соғиндик
   
30 июл 16:51:26
Ruzbek
Firdavs Majitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кўпчиликнинг Ливерпульга мухлислик қилишига сабабчи инсон. Жеррарддакаси энди чиқмиди. Афсона!
assalomu alaykum, xa to`g`ri aytasiz Liverpulga muxli bo`lishimizga asosiy sababchi, AFSONA, 2001-yil UEFA kubogi Final Gerrard -Owen '
   
30 июл 07:20:37
YURGEN KLOP
Uyqisiragan tentak admin LA Geleksi o'yinchisimas Renjers murabbiyi deb yoz
   
30 июл 06:58:08
MUNCHEN 1860
1 Кариус , 22 Аллиссон, 72 Грабара

2 Клайн, 4 Ван Дейк, 6 Ловрен, 12 Гомес, 17 Клаван, 18 Морено, 26 Робертсон, 32 Матип, 64 Камачо, 66 Александр Арнольд

3 Фабиньо, 5 Вейналдум, 7 Милнер, 8 Кейта, 14 Хендерсон, 16 Груич, 20 Лаллана, 21 Чамберлен, 23 Шакири, 50 Маркович , 54 Ожо

9 Фирмино , 10 Мане, 11 Салах, 15 Старридж, 27 Ориги, 29 Соланке
   
30 июл 02:00:12
Rui..
Афсус бирор марта хам Англия чемпиони була олмаган шундок уйинчи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  274
Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  271
Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди
Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтди.  172
Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди
Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Сурия ва Эрон билан ўртоқлик...  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг