"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин

Khoja
20 мар 2026, 09:52
"Ливерпуль" ёзда беш-олти футболчи билан хайрлашишга тайёр.

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, мерсисайдликлардан оммавий ўйинчиларнинг кетиши Муҳаммад Салоҳдан бошланиши мумкин. Футболчи ўз ҳолатидан норози. Салоҳдан ташқари, клуб ҳимоячи Эндрю Робертсоннинг келажагини муҳокама қилмоқда, чунки унинг шартномаси ёзда тугайди.

Ҳимоячи Ибраима Конатенинг келажаги ҳам ноаниқ. "Қизиллар" футболчига апрель ойи бошигача янги шартнома бўйича қарор қабул қилиш учун вақт берган.

"Ливерпуль" вингер Федерико Кьезени сотишни кўриб чиқмоқда – у икки мавсум давомида бош мураббий Арне Слотдан етарлича ишонч топа олмаган.

Клуб ярим ҳимоячи Кёртис Жонсни ҳам сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Слот унга ишонса-да, юқори нархи туфайли уни сотиш мумкин.

Ҳимоячи Жозеф Гомеснинг келажаги кўп жиҳатдан Конатенинг вазиятига боғлиқ. Футболчига берилаётган ўйин вақти ёқмайди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›