

Ўтган мавсум аввалида “Ливерпуль”га трансфери амалга ошмай қолган “Лион” етакчиси Набиль Фекир жорий йил ёзида Мерсисайд клуби аъзосига айланиши мумкин. “Қизиллар” ҳам уни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. “Лион” эса 1 йилдан кейин шартномаси якунланадиган футболчини сотиб, мўмайгина даромада олишни ўйламоқда. Жорий мавсум Фекир Лига 1 да 9 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.



