"Ливерпуль" ва "Челси" Англия терма жамоаси футболчиси учун курашмоқда

Alisher
19 окт 2019, 16:17
"Борнмут" ярим ҳимоячиси Льюис Кук клубидан кетишга яқин.

22 ёшли инглиз футболчиси учун "Челси" ва "Ливерпуль" клублари қизиқмоқда.

Таъкидлаб ўтиш керакки, клублар аллақачон ўйинчи учун музокараларга киришишган.

Хабар қилинишича, эҳтимолий трансфер 15-20 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Кук жорий мавсум 3та ўйинда майдонга тушган. Футболчи 2018 йилдан буён Англия терма жамоасида ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mirror