UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Олег Зотеев: "Фаластин билан баҳсда олдинги хатоларни такрорламадик"  10 10:00"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у?  3 09:56Евро-2020. Саралаш босқичининг энг яхши тўпурари маълум   1 09:42Евро-2020 саралашининг энг яхши ассистенти маълум бўлди   2 09:36Саудия Арабистонининг иккинчи таркиби Парагвай билан дуранг ўйнади  10 09:29“Тоттенхэм”ни ким бошқариши маълум бўлди   7 09:15Кевин де Брюйне 4 йил ичида илк бор бундай натижага эришди   3 08:55Гари Линекер: “Тоттенхэм”да энди бундай мураббий бўлмайди”   12 08:44Левандовскидан қойилмақом кўрсаткич   5 08:39Уэльс терма жамоаси Евро-2020 га йўлланма олди   2 08:35Olamsport: "Ҳумо"да навбатдаги ғалаба, ҳижобдаги қиз ММАдаги жангдан сўнг вафот этди ва бошқа хабарлар  0 08:31Ўртоқлик ўйини. Колумбия Эквадордан устун келди   0 08:23Икром Алибоев: "Олдимизга Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган"  20 07:45Евро-2020 саралаши. Бельгия - Кипр 6:1  0 07:40Евро-2020 саралаши. Сан Марино - Россия 0:5  0

"Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ирода намойиш этди ва ғалаба қозонди Янгиликлар

"Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ирода намойиш этди ва ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигаси 10-тур доирасидаги "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ливерпуль. "Энфилд" стадиони

Бош ҳакам: Энтони Тэйлор

Ҳакам ёрдамчилари: Гари Бесуик, Адам Нанн

Захира ҳаками: Майк Дин

"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 2:1

Гол: Жордан Хендерсон (52), Муҳаммад Салаҳ (75, П) - Харри Кейн (1)

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салаҳ.

"Тоттенхэм": Гассанига, Роуз, Санчес, Алдервейрелд, Орье, Уинкс, Алли, Эриксен, Сиссоко, Сон Хён Мин, Кейн.


Ливерпуль

Джордан Хендерсон - 52', Мохаммед Салах - 75'

Премьер-лига . 10-тур

27/10/2019, 21:30

1
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 1'

Стадион: Anfield, 53222 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
50'  Деян Ловрен
52'  Джордан Хендерсон
64'  Трент Александр-Арнольд
75'  Мохаммед Салах
77'  Джорджинио Вийналдум (Джеймс Милнер)
85'  Мохаммед Салах (Джо Гомес)
90'  Джеймс Милнер
90'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
1'  Гарри Кейн
36'  Мусса Сиссоко
37'  Дэнни Роуз
63'  Гарри Винкс (Танге Ндомбеле)
72'  Танге Ндомбеле
84'  Серж Орье (Лукас)
88'  Кристиан Эриксен (Джовани Ло Селсо)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+3. Ориги ўйинга қўшилди. У Фирминони алмаштирди.

90+1. Ҳакам сал олдироқ бўлган қўполликни эслаб қолган эди ва ҳозир Милнерга бунинг учун сариқ карточка кўрсатди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Дэнни Роуз бир неча футболчиларни алдаб ўтган ҳолда, "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида жуда ноаниқ зарба берди.

88. Маурисио Почеттино сўнгги ўзгаришни амалга оширди. Майдонни Кристиан Эриксен тарк этди ва унинг ўрнига Жованни Ло Чельсо туширилди.

87. Сўнгги дақиқаларда фақат "Тоттенхэм"нинг ҳужумларига гувоҳ бўлмоқдамиз.

85. Салаҳ жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнига ҳимоячи Жо Гомез туширилди.

84. Ҳимоячиси Серж Орье ўрнига ҳужумкор Лукас Моура туширилди. 

- Ҳа, бу вазиятда Тэйлор адашмаганди. Мане кутилмаганда оёғини тўпнинг олдига қўйди, Орье Садионинг оёғини тепиб юборди ва пенальти!

77. Захирадан майдонга Жеймс Милнер туширилди. У Жоржиньо Вейналдумни алмаштирди.

75. ГООООООЛЛ! Муҳаммад Салаҳ пенальтини аниқ ижро этган ҳолда "Ливерпуль"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

74. ПЕНАЛЬТИИИ. Энтони Тэйлор Орье қоидани бузди деб ҳисоблаб пенальти белгилади.

72. Ҳозиргина майдонга тушган Танги Ндомбеле рақибни қўли билан ушлаб қолгани учун сариқ карточка олди.

69. Аниқ зарбалар кўрсаткичи шунчаки "даҳшат": 12-1. "Тоттенхэм" ўйинда атиги битта аниқ зарба берди ва шу зарба ҳам голга айланди.

64. Трент Александр-Арнолд сариқ карточка олди. У рақибини чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.

63. "Тоттенхэм" сафида ўзгариш. Майдонни Харри Уинкс тарк этди. Унинг ўрнида эса Танги Ндомбеле ҳаракат қилади.

61. Ўйиннинг давоми "Ливерпуль"нинг ҳужумлар "ёмғир"и билан ўтмоқда. "Тоттенхэм" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

56. "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштириб олганидан кейин ҳам тин олмаяпти. Клопп шогирдлари "Тоттенхэм" дарвозаси томон иккинчи голни уришга ҳаракат қилишмоқда.

52. ГОООООООЛ!! "Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон жарима майдончаси ичидан берган ажойиб зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

50. "Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен Ҳарри Кейннинг юзига қўли билан ҳаракат қилгани учун сариқ карточка билан "сийланди".

49. Хавфли вазият! Сон Хён Мин ҳаттоки Алиссон Бекерда алдаб ўтди. Аммо, кореялик футболчининг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

48. Фирминонинг яқин масофадан берган зарбасини мана бу посбон (Гассанига) қайтарди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди.

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга учрашув бош ҳаками Энтони Тэйлор томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, "Ливерпуль"нинг тўпга эгалик қилиш бўйича якқол устунликка эга бўлаётганини кўришимиз мумкин: 76%-24%

37. "Тоттенхэм"нинг яна бир ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилди. Ҳимоячи Дэнни Роуз "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсоннинг оёғига зарба бериб юборган эди ва унга асосли равишда сариқ карточка кўрсатилди.

36. Илк сариқ карточка Орьега кўрсатилди. У Робертсон билан бўлган баҳсда асабларини жиловлай олмади.

35. "Ливерпуль"нинг тинимсиз ҳужумларидан сўнг ўйинда "пауза" кузатилмоқда. "Тоттенхэм" ҳам олдинроққа чиққан ҳолда ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилмоқда.

30. Биринчи тайм қаҳрамони сўзсиз "Тоттенхэм" дарвозабони. Александр-Арнолднинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбасини Гассанига қийинчилик билан бартараф этди.

29. Гассанигаааа! Стандарт вазиятдан сўнг жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпга Виржил Ван Дейк боши билан зарба берди. Гассанига эса супер сейв қайд этган ҳолда, ҳисоб ўзгармаслигини таъминлади.

27. Хавфли вазият! "Ливерпуль" ўйинчиларининг, айниқса Салаҳнинг "шпорлар" дарвозаси томон берган зарбаси хафли кўриниш олди. Гассанига эса 1 дақиқа ичида 2та сейвни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

24. "Тоттенхэм" ҳам хавфли вазият яратди. "Шпорлар"нинг бирин-кетин берган зарбалари ноаниқ кетди ва вазият сўнггида Кейннинг оёғи жарима майдончаси ичида тўпга бирозгина етмай қолди.

20. "Ливерпуль" ҳужумга зўр бермоқда, "Тоттенхэм" эса аксинча ҳимояга кўпроқ аҳамият бермоқда. Аммо, ҳозирча "қизиллар"нинг сай-ҳаракатлари беҳуда кетмоқда.

- "Ливерпуль" расмий "Twitter" саҳифаси голга ажойиб реакция билдирди: 2' Гол. "Шпорлар" [0-1]

14. Мерсисайдликлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Жамоанинг шотландиялик ҳимоячиси Эндрю Робертсон жарима майдончаси ичига кириб борди, аммо уёғига шунчаки кучсиз зарба билан Гассаниганинг қўлига тўпни ташлаб берди.

- Бу эса Англия терма жамоаси ўйинчиси Харри Кейннинг бош билан бехато ўйнаган ҳолда Алиссон Бекер қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган вазият.

9. Ўйин ҳозирги дақиқаларга келиб сал сокинлашди. Жамоалар энди позицион ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

5. Тезкор голдан сўнг майдон эгалари олдинга ташланишмоқда. "Тоттенхэм" эса ҳимояда ҳозирча бехато ўйнамоқда. Таъкидлаш керакки, эндигина баҳснинг 5 дақиқаси ўтиб бормоқда.

1. ГООООООООЛ! Нималар бўлмоқда. "Шпорлар" ҳисобни очишди. Сон Хён Миннинг узоқдан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди, қайтган тўпни эса Кейн дарвозага жойлаб қўйди.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+11   
27 окт 22:23:32
Spartak Moscow
Уйинмисан уйин буляпти апл барибир Аплда
+10   
27 окт 23:31:38
LIVERPOOL DENOV
Фанатдошларни табриклайман. Ливерпуль очко йукотишини кутганларга САБР. Рахмат сизларгаям юткизишини УМИД килиб, ухламасдан курганларинг учун.
Ливерпуль га хамиша ОМАД!
+10   
27 окт 23:30:26
O'zbekchasiga
Trent burchak to'pi tepishga yaqinlashsa bir nimalar esga tushib ketadiyey.
+9   
27 окт 22:20:00
Donyor Anjon
Liverpul 2 taymda o'z so'zini aytadi solox mane shunaqa payt o'zilarini kursatish kere
+8   
27 окт 23:23:33
Laziz Mamir
Фанатдошларга ғалаба муборак
+8   
27 окт 22:45:31
FCNAV FCBARSA
Давайй Ливерпул!
+7   
27 окт 23:28:31
tottenhamm
Abdunazar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olg'a Liverpul
Галаба бн табриклиман! Жамоангиз хар тарафлама кучли эди
+6   
27 окт 23:26:24
Laziz Mamir
Тоттинхэм ни чин асл мухлисларига кейинги уйинларда ғалаба тилаб қоламан 2 соатлик мухлислар сийиб келиб ухланглар!
+5   
27 окт 22:58:24
Хонмирзо
Ливерпул зўр ўйнаяпти, шундай ўйнаб ҳам ютмаса алам қилади. Омад Ливерпулга!
+5   
27 окт 22:46:41
Rodrygo
Liverpul yorib tawaydi san Totenhemni chala muxlislarini
+5   
27 окт 22:46:38
Rodrygo
Liverpul yorib tawaydi san Totenhemni chala muxlislarini
+5   
27 окт 22:42:06
LiverpoolMadrid
Даврон ёндиряпди шархни
+5   
27 окт 22:23:33
Yusufbek_Leverpool#1
Tottenham ni vratariga recpect. Man tan berdim lekin leverpool teshigini topadi
+5   
27 окт 22:01:53
liverpol fc .ac inter .
bu varatar erlikmi
+4   
27 окт 23:05:46
Abdunazar
Olg'a Liverpul
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг