

"Ливерпуль" мухлисларига Неапол шаҳрида ўз меҳмонхоналарида қолиш тавсия қилинмоқда.
Юрген Клопп шогирдлари чоршанба оқшомида "Наполи" меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга ташриф буюриш учун 2736 нафар мухлис "қизиллар"ни сафарда қўллаб-қувватлаш учун чипта сотиб олди.
Клуб ишқибозларнинг ўйин кунидан аввал меҳмонхонада қолишлари, кўчада юрган тақдирда ҳам жамоа рангидаги либосларни киймасликни тавсия қилди.
Сабаби, улар мазкур шаҳарда ўғри ёки талончиларга, шунингдек, рақибнинг жиззаки ишқибозларига дуч келиб қолиши мумкин. Бу эса яхши оқибатларга олиб келмаслиги мумкин.



