UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  0 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  1 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда Янгиликлар

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда

"Ливерпуль" Луис Диаснинг "Бавария"га ўтиши 65 млн фунтга келишилганидан сўнг, "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак учун рекорд даражада таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Ливерпуль" Луис Диасни сотишдан тушган маблағни ҳужумни кучайтиришга сарфламоқчи. Goal.com хабарига кўра, клубнинг устувор вазифаси "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александер Исак бўлиб қолмоқда. Швециялик форвард Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини аллақачон рад этган ва фақат "Энфилд"да ўйнашга эътибор қаратган.

Бош мураббий Арне Слот Исакни ҳужум чизиғидаги асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Ливерпуль" рекорд таклиф тайёрламоқда ва Бен Жейкобсга кўра, клуб "Ньюкасл"дан ижобий сигнал олсагина ҳаракатга тушади.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи аллақачон ёзда "Сент-Жеймс Парк"ни тарк этиш истагини билдирган. Ҳозиргача Уго Экитике трансфери билан бирга 300 млн фунт сарфлаганига қарамай, "Ливерпуль" бозорда фаоллигича қолмоқда. Диаснинг кетиши, шунингдек, Дарвин Нуньеснинг сотилиши эҳтимоли янги ҳужумчига эҳтиёжни оширди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика