"Ливерпуль" икки футболчисидан қутулишга қарор қилди

Alisher
25 мар 2020, 14:58
"Қизиллар" икки ўйинчи билан хайрлашмоқчи.

"Ливерпуль" ёзда катта эҳтимол билан ярим ҳимоячилар Харри Уилсон ва Марко Груичлар билан хайрлашишади.

Бу икки ўйинчи ижара асосида "Борнмут" ва "Герта" жамоаларида ўйнашади.

Хабар қилинишича, ўйинчилар "Ливерпуль"нинг асосий жамоаси даражасига тортишмайди. Шу билан бирга улар ҳали ҳам яхши пулга сотилиши мумкин.

Transfermarkt Груични 18 миллион еврога, Харри Уилсонни эса 22 миллионга баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Evening Standart