

ЖЧ, K гуруҳи, 1-тур
Португалия — Конго ДР 1:1
Голлар: 6 - Жоау Невеш, 45+5 - Йоан Висса
Португалия: 1. Диогу Кошта, 20. Жоау Канселу, 25. Нуну Мендеш (2. Нелсон Семеду, 72’), 13. Ренату Вейга, 4. Томаш Араужу, 15. Жоау Невеш, 23. Витинья (9. Гонсалу Рамуш, 83’), 10. Бернарду Силва (26. Шику Консейсау, 46’), 8. Бруну Фернандеш, 18. Педру Нету (17. Рафаэл Леау, 72’), 7. Криштиану Роналду.
Захира: 12. Жозе Са, 22. Руй Силва, 3. Рубен Диаш, 5. Диогу Дало, 14. Гонсалу Инасиу, 6. Матеус Нунес, 24. Саму Кошта, 21. Рубен Невеш, 16. Франсишку Тринкау, 11. Жоау Феликс, 19. Гонсалу Гедеш.
Конго ДР: 1. Лионель Мпаси-Нзо, 2. Аарон Ван-Биссака (24. Жедеон Калулу, 85’), 4. Аксель Туанзебе, 22. Шансель Мбемба, 3. Стив Капюади, 26. Артур Масуаку (12. Жорис Кайембе-Диту, 75’), 8. Самюэль Мутуссами, 6. Нгалайель Мукау (14. Ноа Садики, 57’), 25. Эдо Кайембе (18. Шарль Пикель, 75’), 20. Йоан Висса, 17. Седрик Бакамбу (23. Симон Банза, 85’).
Захира: 16. Тимоти Фаюлу, 21. Маттьё Эполо, 5. Дилан Батубинсика, 15. Аарон Тшибола, 9. Брайан Сипенга, 11. Гаэль Какута, 7. Натанаэль Мбуку, 10. Тео Бонгонда, 13. Мешак Элиа, 19. Фистон Майеле.
Огоҳлантиришлар: 13 - Бернарду Силва, 32 - Шансель Мбемба, 88 - Нелсон Семеду, 90+2 - Томаш Араужу
90+5. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Брунунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
87. Канселунинг зарбаси аниқ бўлмади.
81. Сўнгги декада бошланди, ҳарорат ҳам буёғига ошиши аниқ.
77. Бакамбунинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
74. Яна Консейсау ва яна Роналдуга тўп узатилди, бироқ бу сафар ҳам Криштианунинг зарбаси дарвозага бормади…
🔄 72. Португалия қўшимча кучларни ташлади: Семеду ва Леау майдонга тушди.
69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
68. Консейсау зўр вазиятга чиқиб борди ва тўпни Роналдуга узатди, Кришнинг зарбаси аниқ бўлмади…
67. Икки жамоа футболчилари майдонда тортишиб қолишди. Асабийлик кучаймоқда.
📊 66. Қизиқ факт: xG бўйича кўрсаткич - 0,07 - 0,69
64. Португалия томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар умуман ўхшамаяпти.
57. Бакамбудан зарба!!! Бу сафар дарвоза устуни Португалиянинг жонига оро кирди…
55. ГОЛ! Канселу супер гол урганди, бироқ оффсайд деб топилди…
50. Бакамбунинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Кошта қайтарди… зўр вазият бўлганди.
48. Конголиклар яхши бошлашди бўлимни.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+6. Биринчи бўлим якунланди.
45+6. Бўлим сўнггида ҳисоб тенглашгани иккинчи бўлим қизиқ ўтишини билдиради!

⚽️ 45+5. ГОЛ! Йоан Висса ҳисобни қисқартирди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Висса боши билан дарвозага аниқ йўллади!
45+3. Мутуссамининг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. Темп бироз тушди, ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
33. Кайембенинг узоқдан йўллаган зарбаси Коштанинг қўлига бориб тушди.
29. Криштиану ўзига узатиб берилган тўпга ета олмади.
24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
18. Мендеш яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ у зарба беролмади, кейинчалик Бруну ерлатиб тўпди, бироқ ноаниқ кетди.
14. Бакамбу бир футболчидан ўтиб дарвоза томон зарба берди, тўп рекошетга учраб, йўналишини ўзгартирди.
12. Тўп назорати европаликларда қолмоқда, ҳозирча айтарли вазият кўрмадик годан кейин.
7. Тезкор гол уриб олди Португалияга, буёғига ўйин сценарийси қандай кечади, кузатамиз.

⚽️ 6. ГОЛ! Невеш ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган тўпни Жоау дарвозага аниқ йўллади!
3. Дастлабки дақиқалардан португаллар фаол, тўп назорати ҳам уларда.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати K гуруҳи 1-туридан ўрин олган Португалия ва ДР Конго терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



