"Лион" Пакетани "Ньюкасл"га 40 миллион еврога сотмади

Alisher
22 дек 2021
"Лион" "Ньюкасл"га ярим ҳимоячи Лукас Пакетани сотмади.

"Лион" раҳбарияти таклифни ўрганиб чиқди, аммо футболчининг ўзи жамоасини ўзгартирмаслигини маълум қилганидан сўнг рад жавобини берди.

"Ньюкасл" шу билан бирга Пакета учун йилига 10 миллион евро, аниқроғи ҳозирги маошидан 2,5 баравар кўп тўлашга тайёр эди.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум "Лион" таркибида 21та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Le10sport