"Лион" Гроссонинг истеъфосини эълон қилди

Оқил Абдубарноев
30 ноя 2023, 21:18
Италиялик мутахассис Фабио Гроссо "Лион" бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

46 ёшли Гроссо шу йилнинг сентябрь ойидан буён жамоани бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида “Лион” етти учрашув ўтказиб, фақат биттасида ғалаба қозонди, иккита дуранг ўйнаб, тўрт бор мағлубият аламини тотиб кўрган.

12 турдан кейин “Лион” Франция чемпионати турнир жадвалида атиги 7 очко билан охирги ўринда бормоқда.

2 декабрь куни “Лион” меҳмонда “Ланс” билан учрашади. 13-тур баҳси Тошкент вақти билан соат 21:00га белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ol.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›