"Лион"га бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2023, 16:25
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Гроссо "Лион" бош мураббийига айланди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома туздилар. 

Гроссо жамоа бошқарувида Лоран Бланнинг ўрнини эгаллади.

Жамоа 4 турдан кейин Франция чемпионатида 1 очко билан сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ol.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›