Лига 1 янги мавсумида иштирок этадиган барча клублар маълум

Eldor Akmurzayev
30 май 2021, 23:50
“Нант” Франция юқори дивизионида қолди.

Жамоа плей-оффнинг илк баҳсида “Тулуза”ни 2:1 ҳисобида енгди, жавоб учрашувида эса 0:1 натижаси билан ютқазди. Антуан Комбауре шогирдлари сафарда урилган гол эвазига Лига 1'да 2021/22 йилги мавсумида ҳам қатнашадиган бўлди.

Лига 2'дан кўтарилганлар – “Труа”, “Клермон”

Плей-оффда ғалаба қозонди – “Нант”

Ўтган мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетганлар – “Ним”, “Дижон”.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати янги мавсуми 7 август куни бошланади ва 2022 йил 21 майига қадар давом этади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони "Лилль" ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia