“Лейпциг” етакчиси операция қилинди

26 ноя 2019, 07:43
Кевин Кампль 2019 йилда бошқа майдонга тушмайди.

“Лейпциг” расмий сайти хабарига кўра, жамоа етакчиси Кевин Кампль тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Жараён муваффақиятли кечган. Футболчи 2019 йил бошқа майдонга тушмайди. Унинг қачон сафга қайтиши ҳақида кейинроқ расмий маълумот берилиши таъкидланган.

29 ёшли футболчи жорий мавсум “Лейпциг” сафида барча мусобақалар доирасида 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Лейпциг” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›