UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Леван Арвеладзе: "Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди" Янгиликлар

Леван Арвеладзе: "Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди"

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Леван Арвеладзе клуб матбуот хизматига якунланган мавсум ҳақида қисқача фикрларини билдирди.

- Илк навбатда, якунланган мавсум ҳақида фикр билдирсангиз...

- Йўл осон ўтмади. Менда Ўзбекистон Суперлигаси тажрибаси бўлгани учун айтаман, Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди. Якунда биз вазифани бажардик ва кубокни кўтардик.

- Жамоалар сони кам бўлгани учун ўйинлар ҳам камроқ бўлди. Учрашувлар сонининг камлиги сабабли ўртада дам кунлари кўп бўлгани футболчиларга қийинчилик туғдирмадими?

- Ҳа, бу ҳам ўзига яраша қийинчиликлар туғдирди. Ҳар бир ўйинга тайёрланиш учун деярли бир йиғин ташкил қилинаётгандек эди. Бунда биз катта юклама олардик ва расмий ўйинларни соғинардик. Бу эса футболчини ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчатарди.

- Ушбу мавсумда рақиблардан нималарни кутгандингиз?

- Умуман олганда, осон рақиб бўлмаслиги аниқ эди. Албатта, бу Суперлига эмаслигини билардим, лекин ғалабалар осонликча қўлга киритилмаслигини тушунаман.

- Биз "ФарДУ"га қарши ўйиндаёқ масалани ҳал қилишимиз ва интригани сўнгги тургача қолдирмаслигимиз мумкин эди. Ўша баҳсда нималар бўлиб кетди?

- Ўзимизга ишонч билан ўйнаётгандик, баҳсни биз назорат қилиб тургандик. Лекин ўшанда икки жаримадан узатилган тўплар барчасини ўзгартириб юборди. Нималар бўлса бўлди, бу футболнинг ажралмас қисми. Якунда биз чампион сифатида Суперлигага қайтдик.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Ўзбекистондаги учинчи мавсумим ҳам сермаҳсул ўтди: иккита соврин кўтардим (кулади). Кўрамиз, кейинги мавсум қаерда бўлсам ҳам бор кучим билан ўйнашга, янада сермаҳсул бўлишга, яна бир соврин кўтаришга ҳаракат қиламан. Шунингдек, "Локомотив" мухлисларини ўтган мавсум билан табриклайман!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 ноя 22:03:09
Бек 75
Андижонга кайт Леван
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика