"Лестер" эгасининг қулаган вертолётида кимлар бор эди?

Aslanov Jasurbek
29 окт 2018, 11:40
Полиция 27 октябрь куни "Лестер Сити" стадиони - "Кинг Пауэр" олдида вертолёт қулаши оқибатида кимлар вафот этганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, авария пайтида "Лестер" эгаси миллиардер Вишай Шривадданапрабхадан ташқари вертолётда экипажнинг икки аъзоси - Нусар Сукнамаи ва Кавепрон Пунпар, учувчи Эрик Савффер ва йўловчи Изабелла Роза Лечович бўлган. Вафот этганлар шахсини тасдиқлаш кейинроқ бўлиб ўтади, айни дамда авария сабаблари ўрганилмоқда.

Шриваддханапрабха 2010 йил "Лестер"ни сотиб олган эди. 2015/16 мавсумда жамоа ўз тарихида илк марта Англия чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Express