"Лестер" Демирал учун янги таклиф билан чиқади

10 янв 2020, 22:53
"Лестер" "Ювентус" ҳимоячиси Мерих Демирал трансферидан воз кечгани йўқ.

Аввалроқ Турин клуби "тулкилар"нинг икки таклифини (24,5 млн фунт ва 34 млн фунт миқдорида) рад қилганди. "The Mirror" хабарига кўра, "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс Демирални унинг ватандоши Чағлар Суюнчу билан марказий ҳимояда ўйнатмоқчи.

"Тулкилар" қишки трансфер мавсуми якунига қадар "Ювентус"га яна бир таклиф юбориши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Mirror