Лэмпард: "Йирик ҳисобда ютқазишимиз мумкин эди"

Mirjalol Normatov
16 апр 2023
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ доирасида "Брайтон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ўйиндаги барча аспектлардан мамнун эмасман. Қайси жамоа яхши бўлса, ўша ютди. Ва ўша жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши ҳам мумкин бўлганди. "Брайтон" ҳақиқий жамоа сифатида ўйнади. Улар анча вақтдан буён бирга.

Биз эса футболдаги барча ҳаракатларда етарлича яхши эмасдик. Бу футболчиларнинг ўз ишига муносабатида эмас. Сешанба куни бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Шу сабабли буни ҳозир ўйлаш ва қаттиқ ташвишланмаслик керак. Хатоларни кўриб чиқиб, нима учун шундай бўлганини кўриш лозим.

Таркибдаги бир қанча ўзгаришлар мажбурий бўлди, бир қанча футболчилар сешанба, шанба ва чоршанба куни ҳам ўйнай олмайди. Футболда барчаси тез ўзгаради. "Челси" мухлислари сешанба куни жамоасининг ўйинини кўргани келади. Улар барчаси ўзгарганини, ҳолат яхшиланганини кўриши керак. Биз эса шуни амалга ошиши учун ҳаракат қилишимиз лозим", - деди "Челси" мураббийи.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal