“Челси” дарвозабони: “Хаби Алонсо менга тўлиқ ишонч билдирмоқда”

Sherzod Nurmatov
11 авг 2026, 12:35
“Челси” дарвозабони Роберт Санчес янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида фикр билдирди, шунингдек, жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо билан муносабатлари ва биргаликдаги иши ҳақида гапириб берди.

“Менимча, бу мавсумда еврокубокларда ўйнамаслигимиз фойдамизга хизмат қилиши мумкин. Эътиборимизни тўлиқ чемпионатга қарата оламиз. Жамоа ва жамоадошларим учун бу яхши имконият: ҳафтасига биттадан ўйин ўтказамиз ва бу мавсумда катта муваффақиятларга эришишимиз мумкиндек туюляпти.

Бизда янги мураббий бор ва ҳаммамиз ҳалигача унинг ғояларини ҳамда биздан нима талаб қилаётганини тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Мавсумолди тайёргарликдаги энг муҳим нарса — ҳамма майдонга тушиши ва яхши меҳнат қилиши. Йигитлар айнан шундай қилишмоқда.

4.jpg

Алонсо ҳеч нарсани шошилинч қилмайди. У ҳар бир ўйинни ва ўйинимизнинг ҳар бир жиҳатини синчковлик билан таҳлил қилади, биз эса аста-секин янги ғояларни жорий этяпмиз. Кундан кунга кўпроқ нарса ўрганяпмиз ва умид қиламанки, ўйиндан ўйинга яхшиланиб борамиз.

Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Хаби менга тўлиқ ишонади ва ўз ўйинимни кўрсатишимга имконият бермоқда. У мендан нима кутаётганини тушуниб турибман. У ҳар бир футболчининг ва мен каби ўйинчиларнинг кучли томонларини яхши билади. Бу мавсумда у менга энг яхши уддалайдиган ишимни қилишга имкон беради”, – деди Санчес.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com