"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди

Omonjon To`xtamirzayev
5 ноя 2024, 07:44
"Лацио" А Серия 11-турида "Кальяри"ни мағлубиятга учратди (2:1).

Булайе Диа учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада Зито Лувумбо мувозанатни тиклади. Ғалаба тўпини Маттиа Закканья 75-дақиқада пенальтидан киритди.

Меҳмонлар сафида, 79-дақиқада иккинчи сариқ карточкаларини олгани учун Йерри Мина ҳамда Мишель Адопо майдондан четлатилди.

Ушбу ғалабадан кейин 22 очко жамғарган "Лацио" 5-ўринни эгаллаб турибди, "Кальяри" эса 9 очко билан 16-поғонани банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›