UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  67 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Ла Лига. Захирадан тушган футболчилар гол урган, Феликс дублга эришган ўйинда "Атлетико" йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Ла Лига. Захирадан тушган футболчилар гол урган, Феликс дублга эришган ўйинда "Атлетико" йирик ғалабага эришди

Испания чемпионати 29-туридан ўрин олган Памплонадаги беллашув якунланди.

"Матрасчилар" Жоау Феликснинг 27 ҳамда 56-дақиқаларда урган голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Кейин эса захирадан ўйинга қўшилган Маркос Льренте, Альваро Мората ҳамда Янник Карраско ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.

Мазкур ғалабадан кейин Диего Симеоне шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 49тага етди ва жамоа жадвалда 4-ўринга кўтарилди. "Осасуна" эса 35 очко билан 11-поғонада бормоқда.

Осасуна – Атлетико 0:5 (0:1, 0:4)

«Эль-Садар»

Голлар: 0:1 – 27 Жоау Феликс, 0:2 – 56 Жоау Феликс, 0:3 – 79 Льоренте, 0:4 – 82 Мората, 0:5 – 88 Феррейра Карраско.

Осасуна – Рубен Мартинес, Унаи Гарсия (Видаль, 67), Тони Лато (Эступиньян, 67), Аридане, Давид Гарсия, Иньиго Перес, Монкайола, Роберто Торрес, Брашанац (Адриан, 62), Арнаис (Рубен Гарсия, 62), Гальего (Кардона, 79).

Атлетико – Облак, Лоди, Арьяс, Савич, Хименес, Эррера, Коке, Жоау Феликс (Томас, 69), Сауль (Феррейра Карраско, 84), Корреа (Льоренте, 63), Диего Коста (Мората, 63).

Огоҳлантиришлар: Арьяс (6), Жоау Феликс (45), Савич (45), Арнаис (58), Гальего (73), Иньиго Перес (85).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика