

“Осасуна” — “Барселона” 1:2
Голлар: 81 - Роберт Левандовски, 86 - Ферран Торрес, 89 - Рауль
“Осасуна”: 1. Серхио Эррера, 19. Валентин Розье, 22. Флавьен Бойомо, 24. Алехандро Катена, 20. Хави Галан, 7. Хон Монкайола (29. Асьер Осамбела, 86’), 14. Рубен Гарсия (23. Абель Бретонес, 86’), 6. Лукас Торро (11. Энрике Барха, 85’), 16. Мой Гомес (10. Аймар Орос, 70’), 18. Рауль Моро, 17. Анте Будимир (9. Рауль, 70’).
Захира: 13. Айтор Фернандес, 31. Димитриос Стаматакис, 3. Хуан Крус, 5. Хорхе Эррандо, 8. Икер Муньос, 2. Икер Бенито,, 41. Иньиго Аргибиде.
“Барселона”: 13. Жоан Гарсия, 24. Эрик Гарсия (4. Рональд Араухо, 82’), 5. Пау Кубарси, 18. Херард Мартин, 2. Жоау Канселу, 6. Гави (21. Френки де Йонг, 62’), 8. Педри (22. Марк Берналь, 88’), 19. Руни Баржи (14. Маркус Рашфорд, 62’), 20. Дани Ольмо (7. Ферран Торрес, 62’), 16. Фермин Лопес, 9. Роберт Левандовски.
Захира: 25. Войцех Щенсни, 33. Эдер Альер, 3. Алекс Бальде, 42. Хави Эспарт, 11. Рафинья, 17. Марк Касадо.
Огоҳлантиришлар: 24 - Гави, 60 - Эрик Гарсия, 75 - Хон Монкайола
90+8. Ўйин якунланди.
90+6. Ферран дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо ноаниқ.
90+2. Ферраннинг узатмасидан сўнг Лева тўпни дарвозага йўллади, бироқ кучсиз чиқди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.
90. Хўш, “Осасуна”дан камбэк кўрамизми?

89. ГОЛ! Де Аро ҳисобни қисқартирди! Чап қанотдан узатилан тўпни Рауль дарвозага киритди!
87. Катта эҳимол билан масала ҳал бўлди, буёғига икки жамоа ҳам келаси ўйин ҳақида ўйлайверса бўлади.

86. ГОЛ! Ферран ҳисобни иккитага оширди! Ферминнинг ажойиб узатмасидан Торрес дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб гол урди!
85. “Осасуна” яна уч футболчини алмаштирди.
82. Бутун ўйинни олиб қараганда “Осасуна”да голли вазиятлар кўпдек кўринганди, аммо якунда голни барибир Флик шогирдлари уриб кетишди.

81. ГОЛ! Левандовски ҳисобни очди! Рашфорднинг ҳаволатиб узатган тўпини Роберт бош билан дарвозага йўллади.
77. Ўйин темпи юқори эмас, мазкур бўлимда каталонияликлардан деярли айтарли вазият кўрмадик.
70. Ўзгариш қилиш навбати “Осасуна”да ва жамоа 2 нафар футболчини алмаштирди.
69. Рубен Гарсиянинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, Жоан тўпни қайтариб юборди!
63. Рашфорд захирадан тушиши биланоқ дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ.
62. “Барселона” бирданига учта ўзгаришни амалга оширди.
58. Мезбонлар анчагина фал иккинчи бўлимда ҳам, қатор ҳужумлар якунсиз бўлмоқда лекин.
50. Ольмо дарвозага 5 метр яқин масофадан зарба берди, аммо тўп жуда ноаниқ кетди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
45. Биринчи бўлим якунланди.
38. Яна бир зарба Будимирдан! Бу сафар Гарсия тўпни қайтарди!
36. Будимир бир нечта футболчидан ўтиб, дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди…
31. “Барселона”да бурчак зарбалари ҳам кўпайиб, хавфлилашмоқда. Аммо бешинчи бурчак зарба ҳам муваффақиятли бўлмади.
22. Баржининг узоқдан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
15. Будимир ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллай олмади, у тўпни ўзига кеч узатгани учун шеригига эътироз билдирди.
13. Ольмонинг жарима зарбасидан тепган тўпи аниқ бўлмади.
10. Левандовскидан кучли зарба, аммо бироз ноаниқ бўлди.
6. “Осасуна” энди кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. Жамоа аъзоси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмади, деб топилди.
3. Илк дақиқалардан меҳмонлар фаол, кутилганидек.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лига 34-тур доирасидаги “Осасуна” — “Барселона” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



