

Диего Симеоне “матрасчилар” бошқарувида Испания чемпионатидаги 408-учрашувини ўтказиб, бу борада клуб рекордини янгилади. Аввалги энг яхши натижа эса Луис Арагонесга тегишли эди – Ла Лигада 407 баҳс.
“Атлетико” ҳозирда чемпионат жадвалида 10 очко билан 7-ўринда бормоқда. 52 ёшли Симеоне 2011 йилдан бери “қизил-оқлар” мураббийи сифатида фаолият юритиб келади.



