UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54"Ювентус" ва "Реал" президентлари Туринда учрашишган  0 01:36"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси "Архентинос Хуниорс"ни бошқаради  0 01:18АПЛ. "Лестер" – "Челси" ўйинини томоша қилиш учун ҲАВОЛА  0 01:15АПЛ. "Лестер" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  12 01:01АПЛ. Лондонга сафар қилган "Вест Бромвич" мағлубиятга учради  2 00:49Ла Лига. "Севилья"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 00:42Бундеслига. "Байер" – "Боруссия Д" ўйинини томоша қилиш учун ҲАВОЛА  1 00:34Немис ва испан грандлари италиялик футболчига қизиқиб қолди (DS)  0 00:33Бундеслига. Мёнхенгладбахда ўтказилган ўйин тақдирини Эльведининг голи ҳал қилди  0 00:30Бундеслига. "Боруссия" - "Байер" (онлан ҳисоб)  0 00:22АПЛ. "Лестер" – "Челси": Силва, Варди ҳамда Хавертц асосий таркибда!  4 23:50Рауль коронавирус билан касалланди  4 23:42Бундеслига. "Боруссия" ва "Байер"нинг асосий таркиби билан танишинг  1 23:21"Кванжу"ни тарк этиш сабаби, ҳозирги маоши, янги мураббий билан илк суҳбат". Рустам Ашурматов билан интервью  12 23:1237 ёшли Хунтелар Бундеслигага қайтди  1

Ла Лига. "Барселона" рестартни йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" рестартни йирик ғалаба билан бошлади

Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Мальорка" - "Барселона" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

"Мальорка" – "Барселона" 0:4

«Сон Моиш»

Голлар: 0:1 – 2 Видаль, 0:2 – 37 Брэйтуэйт, 0:3 – 79 Альба, 0:4 – 90 Месси.

Мальорка – Рейна, Састре (Гамес, 46), Вальент, Раильо, Кубо, Посо, Дани Родригес, Севилья (Салибур, 84), Педраса (Баба, 57), Будимир (Пратс, 85), Эрнандес (Лаго Джуниор, 46).

Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Серджи Роберто (Семеду, 71), Альба, Бускетс (Артур, 71), де Йонг (Фирпо, 84), Видаль (Ракитич, 46), Брэйтуэйт, Месси, Гризманн (Суарес, 57).

Огоҳлантиришлар: Видаль (42), Альба (73), Дани Родригес (86).


Ўйин ўз ниҳоясига етди!  "Барселона"нинг ашаддий мухлисларини табриклаймиз!  Хизматингизда камина Шерзод Нурматов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат, азизлар!  

90+3. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Месси!  Лео ўнг оёғида йўлланган кучли зарбаси орқали ҳисобни 0:4га келтирди!  

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Салибур ўнг қанот орқали ҳужумга қўшилди ва финт намойиш этди, бироқ бу жамоасига наф келтирмади.

90. "Барселона" тўлиқ устунликка эга ва тўпни рақибга умуман бермаяпти.

87. "Мальорка" ўнг қанот орқали рақиб жарима майдони ичигача кириб борди, бироқ тўп анча узоқлашиб кетди...

Яна бир вазиятда Жуниор томонидан йўлланган зарба озгина ноаниқ кетди...

86. Дани Родригес Ракитичга нисбатан қўпол ўйнади. Унга сариқ кўрсатилди. 

85. Ҳозиргина майдонга тушган Фирпони қанотдан олдинга бошламоқчи бўлишди... аммо ноаниқ пас... рақиб посбони тўпга эгалик қилди.

84. Ҳар иккала жамоа томонидан бир нечта ўзгаришларга қўл урилди. 

83. Месси рақиб жарима майдони ичига кириб бормоқда, йўқ... тўп узоқлашиб кетди.

79. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Альба!!! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин ичкарига кириб борган Альба ҳисобни 3-0 кўринишига келтирди! 

78. Давом этамиз. Тер Штеген тўпни олдинга узатди, майдон марказига келаётган тўпга Суарес эгалик қилаётган бир пайтда уни йиқитишди. 

77. "Тайм-оут", футболчиларга сув ичиб олишларига имкон яратилди. 

76. Кубонинг зарбаси йўлига "Барса" ҳимоячилари чиқиб келишди. Бурчак тўпи... Узатмани Тер Штеген уриб юборди. 

75. "Мальорка" ҳужумга ўтишга уриняпти. Жумоа чап қанот орқали ёриб кирмоқчи.

73. Альбадан қўполлик... ва сариқ карточка! 

Афсуски, у ўз кумири билан суратга туша олмади. 

71. "Барселона"да навбатдаги ўзгаришлар: Роберто ўрнига Семеду, Бускетс ўрнига Артур туширилди.

69. "Мальорка" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кубонинг узатмаси яхши ғоя эди, бироқ "ўхшамади". 

66. Зарбааааа! Мессининг яқин масофадан йўллаган зарбаси тепага қараб кетди.  

64. "Барселона" "Мальорка"ни босим остида ушлаб турибди.  

60. Хавфли вазияяяяят! Суарес ва Араухо тўп томон интилдилар: Луис зарба бера олмади, бироқ Араухонинг зарбаси кучли кўриниш олди ва дарвоза устунини пойлади! Уууух! 

59.  Хавфли вазияяяят! Брэйтуэйт!!!!!! Яккама-якка ҳолатда гол ура олмади... 

"Мальорка"нинг ёш юлдузи, "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Кубо дўсти Ансу Фати билан.  

57. "Барса"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Суарес туширилди. 

56. "Мальорка" чап қанотдан ҳужумга ўтди, "Барса" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи амалга оширилди.  Ҳозирча фойдасиз. 

53. Роберто рақиб жамоа аъзоси томонидан йиқитилди. 

52. Тўп ҳакамга тегиб кетди. Унга қадар тўп "Барса"да эди, шу туфайли уни Бускетс ўйинга киритади.

51. Альба чап қанотдан олдинга ўтди, тўп ортга де Йонгга узатилди... тўп олдирилди.

50. "Мальорка" бурчак тўпини ўйинга киритди.  Тўп чап қанотга қадар етиб борди ва у ердан келган узатмани Пике қайтариб юборди. 

48. Зарбааааааа! Будимирнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, бир оз ноаниқ.

47. "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди!   

Видаль ўрнига Ракитич ўйинга қўшилди. 

Биринчи бўлимдан суратлар

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+3. Месси "Мальорка" ҳимоясини ёриб кирди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.  

45+2. Будимирнинг бош билан йўллаган зарбаси самара бермади. 

Биринчи бўлимга ҳакамлар томонидан  4 дақиқа қўшиб берилди.  

44. "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда, "тики-така" ишга тушди. 

42. Видаль Родригесга нисбатан қўполлик ишлатди. Унга сариқ карточка кўрсатилди! 

37. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!  Брэйтуэйтнинг кучли зарбаси гол билан якун топди!!

36. Робертонинг ўнг қанотдан узатган тўпи қарама-қарши томонга етиб борди. Тўп орқага йўналтирилди... де Йонг марказдан шерикларини олдинга бошлади. 

35. "Мальорка" ўйинчиси тўпни олдириб қўйди, "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда ва у Тер Штегенгача етиб келди. Чап қанотдан марказ томон интилган Альба Кубо томонидан йиқитилди.

34. Ўйин давом этади! 

32. Футболчилар озроқ тин олишади. Ҳакам "тайм-оут" эълон қилди. 

31. Видаль Дани Родригесни йиқитди, жарима зарбаси...  Стандартни Кубо амалга оширади. Зарбаааааа! Тер Штеген ўз ўрнида! Кубодан иккинчи чиройли зарба, Штегендан эса иккинчи сейв!

30. "Мальорка" футболчиси ўнг қанотда ўзини намоён этишга уринмоқда, "Барса" ҳимочилари тўпни қайтариб юборишди. 

27. "Мальорка" майдон маркази орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтмоқчи, тўп ўнг қанотга, Кубогача етиб келди ва у томонидан кучсиз зарба йўлланди.

26. Тер Штеген шеригини ўнг қанотдан олдинга бошлади... Тўп майдон марказигача етиб келди.

Маълумот учун, Артуро Видаль "Барса" сафида расмий ўйинлардаги ўзининг 10-голини урди.

22. Кубодан хавфли зарба!!!! Тер Штеген тўпни қайтарди. 

21. Месси ва Брэйтуэйт орқали бошланган ҳужум, чап қанотга қадар етиб борди, аммо "Мальорка" футболчилари тўпни олиб қўйишди. 

19. "Барса" ўнг қанотда анча фаол ўйин кўрсатмоқда, бу кўпроқ Месси фактори билан боғлиқ, албатта. 

18. Мессидан тўпни олиб қўйишди. "Мальорка" ўнг қанотдан ҳужумга интилди. Тўп Тер Штегенга қадар етиб келди.

16. Кубо "Мальорка"нинг дастлабки бурчак тўпини ўта муваффақиятсиз амалги оширди.

15. Месси ўнг қанот орқали рақиб жарима майдони ичкарисига кириб келди, уни рақиб ҳимоячилари қуршаб олишди.

13. "Барса"нинг бурчакдан узатган тўпи "Мальорка"нинг қарши ҳужумига замин яратиши мумкин эди...   

11. Месси орқали бошланган "Барселона" ҳужуми Гризманнинг голи билан якунланишига оз қолди. 

9.  Япониялик ёш иқтидор эгаси Кубо "Барселона" ҳимоячиларини алдаб ўтишга уринмоқда. 

8. "Барселона" Пике орқали ҳужум бошламоқда.  Тўп майдон марказида. 

6. "Барселона" ҳар доимгидек тўпга эгалик қилмоқда.

2. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!  Альба узатмасидан сўнг Артуро Видаль бош билан Рейна дарвозасини ишғол этди! 

1. Ушрашув бошланди! 

Ўйин олдидан 1 дақиқалик сукут сақланди. 

Онлайн турнир жадвалида "Барселона" 58 очко билан пешқадам бўлса, "Мальорка" 25 очко билан 18-ўринда жойлашган. 

"Барселона" стадионга етиб келди. Ўйин бошланишига оз қолди. 

"Сон Моиш" бугунги ўйинга тайёр! 


"Барселона" аъзолари барча карантин талабларига риоя этган ҳолда "Сон Моиш" томон йўл олдилар.  

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Мана узоқ танаффусдан сўнг, биз яна катта ўйинларни томоша қилиб боришга муяссар бўлмоқдамиз.  Бугун Ла Лига 28-тури доирасида "Барселона" меҳмонда "Мальорка"га қарши ўйнайди. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика