Кутилмаган трансфер. РПЛда сўнгги ўринда бораётган "Сочи" ўз таркибига жаҳон чемпионини қўшиб олди

Alisher
22 фев 2020, 12:16
Ҳимоячи Одил Рами расман "Сочи" ўйинчисига айланди.

34 ёшли футболчи сочиликларнинг Россия чемпионати учун қайдномасига киритилди.

Рами - 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби саналади, аммо у Франция терма жамоаси таркибида Россияда ўтган мундиалда умуман майдонга тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, Рами бундан олдин "Этуаль", "Лилль", "Валенсия", "Милан", "Севилья", "Марсель" ва "Фенербахче" клубларида ўйнаган.

Одил 2010-2018 йиллар давомида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierliga.ru