UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЛаЛига. 2та пенальти, 4та сариқ ва 8та гол, "Вильярреал" – "Гранада" драмаси якунланди  0 01:35"Ювентус" янги мавсум олдидан охирги назорат баҳсини C Серия вакилига қарши ўтказди  0 01:05Лига 1. "Монако" бу гал дебютантга йирик ҳисобда ютқазди  2 00:50Зидан: "Бир киши кам бўлиб яхши ўйнадик. Бейл билан эса гаплашиб олдик"  4 00:20ЛаЛига. "Валенсия" 101-дақиқада урилган гол туфайли тайёр ғалабани бой берди   1 23:55Агуэро гол урди, Гвардиола билан тортишди, сўнг ярашди, кейин эса ҳайрон бўлди  12 23:25Рибери фаолиятини Мерсисайд клубида давом эттиришга яқин  7 23:25АПЛ. Жезуснинг голи бекор қилинган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  61 23:16Темурхўжа Абдухолиқов: "Омад бизнинг томонда бўлди"  1 23:00"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси АПЛ антирекордини ўрнатди  1 22:50Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак"  25 22:37Стерлинг биринчи бора бундай натижага эришди  2 22:33Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"  5 22:25Модрич фаолиятида илк марта тўғридан-тўғри қизил олди  2 22:23Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"  18

Кутилмаган истеъфо Янгиликлар

Кутилмаган истеъфо

Германия Футбол Иттифоқи президенти Райнхард Гриндель истеъфога чиққани расман эълон қилинди.

Германия Футбол Иттифоқи раҳбариятида кутилмаган ўзгариш руй берди. Иттифоқ президенти Райнхард Гриндель муддати якунланмасидан олдинроқ истеъфо чиқарилди.

Гап шундаки, куни кеча Германия Футбол Иттифоқида Гринделнинг истеъфоси муҳокама қилинганди. Бугун эса мазкур кутилмаган истеъфо кутилганидан ҳам тезроқ руй берди.

Германия футболига ихтисослашган сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов куни кеча телеграмдаги каналида мазкур ҳолат борасида батафсил изоҳ қолдирганди. Германия матбуоти Гринделнинг истеъфосини талаб қилиб, унинг ўрнига терма жамоанинг собиқ футболчиси мазкур лавозимга ўтириши кераклиги ҳақида бонг ураётганди.

Куни кеча Германия матбуоти ГФИ президентлигига Филипп Лам номзодини идеал вариант сифатида ёзаётганди. Бироқ Филипп Лам кеча мазкур лавозимда ишлаш ҳақида ўйламаётганини билдириб, гап-сўзларга нуқта қўйди.

Германия Футбол Иттифоқи эса собиқ футболчи Кристоф Метцельдер номзодини кўриб чиқаётганди. Метцельдер эса қишда "Шальке" клуби билан музокара ўтказган. Гельзеркирхенликлар Метцельдерни ёзда клуб спорт директори лавозимида кўришни исташаётганди.

Германия матбуотининг ёзишича, Гринделнинг истеъфосига бош сабаб сифатида мазкур воқеалар катта ўрин тутди:

 Гриндель ЖЧдаги муваффақиятсиздан сўнг танқидлар ёмғири остида қолган Лёв билан кутилмаганда шартномани (2022) узайтирганди.

Месут Ўзил билан бўлган воқеаларни изоҳсиз қолдиргани.

 Матбуот билан мулоқотда жуда кам чиққани ва журналистларнинг ноқулай саволларидан қочгани. Яқинда ҳам "DW" нашрига берган интервьюси пайтида ФИФАнинг янги турнирлари ҳақидаги саволдан сўнг интервьюни тўхтатганди.

Тушунарсиз позиция. Даставвал Лёвнинг Хуммельс, Боатенг ва Мюллер билан терма жамоада хайрлашганини танқид қилиб, кейинчалик бу танқидий руҳдаги гап бўлмагани ва шунчаки уни нотўғри тушунишганини айтганди.

 "DFB-Medien" кузатув маслаҳатчиси сифатида ГФИни огоҳлантирмасдан ойига 6000 минг евро ҳақ олиб турган.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг