

"Mercato 365" нашрининг маълумот беришича, 27 ёшли футболчига "Милан" ва АПЛ топ-6 клубидан қизиқиш бўлмоқда.
Курзаванинг шартномаси 2020 йил ёзида якунланади. Аммо франциялик ўйин амалиёти боис қишда янги клубга ўтишни хоҳламоқда.
Жорий мавсум Курзава ПСЖ сафида Лига 1 нинг 8 ўйинида қатнашди ва 2 марта огоҳлантирилди.



