

"Daily Mirror" хабарига кўра, Кристиан Эриксен қишки трансферлар ойнаси вақтида "Тоттенхэм"ни тарк этади. 27 ёшли даниялик футболчи клуб билан шартномасини узайтирмади.
Катта эҳтимол билан у қишда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Манкунианликлар трансфер учун 30-35 миллион евро тўлайди.
Эриксен ушбу мавсумда АПЛнинг 14 ўйинида 1 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.



