

"VARнинг ҳозирги ҳолатида ёқтирмайман ва бу тизимда бирор бир яхши нарса кўрмаяпман. Баҳслашишни бошлашингиздан олдин - мен тизим ишлаётганини биламан. 100 фоиз баҳсли вазиятлар ушбу ёрдамчи орқали тўғри ҳал этилди.
Менга уни ўйинга аралашиши ғазаблантирмоқда. Футбол мутлоқ мукаммал бўлмаган ва энди камералар уни идеал қилишга ҳаракат қилмоқда.
VAR бизга кимнингдир оёқ бармоқлари офсайдда эканини айтиши керак эмас. Қанча ичкарига кирилса, шунча нарса бузилади ва футбол атмосфераси йўқолади", - дейди Крауч.




