

Бразилиялик кўк-анорранглилар сафига ўтишни жуда истагани туфайли 120 млн. евролик (+40 млн. евро бонус) трансферининг 13 млн.ни тўлаб беради.
25 ёшли футболчи Каталония клуби билан 5,5 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг битимдаги товон пули 400 млн. евро.
Коутиньо 2013 йил "Интер"дан "Ливерпуль"га ўтган эди. Бразилиялик инглиз жамоасида 201та учрашув ўтказиб, 54та гол урди ва 46та голли пас берди.



