

Бу ҳақда журналист Хави Мигель "Esport3" телеканалининг "Onze" дастури давомида маълумот берди:
"Клубнинг айни пайтдаги энг асосий вазифаси — тежамкорлик. Коутиньонинг шартномасида каталон клубида ўтказган ўйинлари учун "Ливерпуль"га бонус тўланиши тўғрисида банд бор. "Барса" бунинг учун маблағ сарфламоқчи эмас.
Бразилиялик футболчи яна 7 учрашувда майдонга тушса, "Барселона" 5 миллион евро миқдорида бонус тўлашга мажбур бўлади".
Аввалроқ "Барселона"нинг молиявий аҳволи қийинлашгани ва бошқа клублардан 126 млн евро қарзи борлиги ҳақида хаарлар тарқалган эди.



