

"Ҳа, у ҳозирда ижарада ўйнамоқда. Бироқ трансфер ишлари деярли якунланган. Ҳозирча буни расман деб бўлмайди. Унинг қолиши 100 фоиз аниқ деб ўйлайман", - деди Конте.
21 ёшли форварднинг "Тоттенхэм" билан ижара шартномаси яна 2 мавсум давом этади. Трансфер суммаси 30 миллион еврога тенг. Ижара учун "шпорлар" 11 миллион евро тўлаган.



