

Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. Испания термаси сардори ва "Реал Мадрид" хавбеки Дани Себальос биринчи тайм сўнгида оғир жароҳат олди. Ҳолатни содир этган мисрлик футболчи Тохир Муҳаммад сариқ карточка билан жазоланди.

Испаниялик журналист Серхио Сантоснинг хабарига кўра, ушбу жароҳат жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жароҳат даражаси яқин 48 соатда аниқ бўлиши кутилмоқда.



