Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ярим финалнинг дастлабки ўйинини кимлар асосий таркибда бошлайди?

7 фев 2021, 22:40
Қатарда ўтказилаётган клублар ўртасидаги мундиал баҳслари давом этади.

Турнинг дастлабки ярим финал ўйини бошланишига оз фурсат қолди. Унда Бразилиянинг "Палмейрас" клуби Мексиканинг "Тигрес" жамосини имтихондан ўтказади. Финал йўлланмасини берадиган 2-чипта эртага Мисрнинг "Ал Аҳли" ҳамда Германиянинг "Бавария" жамоалари ўртасида ўйналади.

1/2 финал

Палмейрас (Бразилия) – Тигрес (Мексика)

7 февраль, 23.00, "Education City Stadium"

Палмейрас – Уэвертон, Маркос Роша, Луан, Винья, Гомес, Габриэл Менино, Данило, Зе Рафаэл, Рафаэл Вейга, Луис Адриано, Рони.

Тигрес – Гусман, Сальседо, Рейес, Родригес, Дуэньяс, Рафаэл Кариока, Писарро, Акино, Киньонес, Гонсалес, Жиньяк.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia