Кейн Шимолий Лондон дербиси тўпурарлари орасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Tolibjon Qosimov
10 фев 2018, 19:21
Айни пайтда Англия Премьер-лигаси 27-тури доирасидаги "Тоттенхэм" - "Арсенал" учрашуви давом этмоқда.

Ҳозирча, ўйинда ягона бўлиб турган голни 49 дақиқада Харри Кейн киритди. Бу 24 ёшли форварднинг шимолий Лондон дербисидаги еттинчи голи бўлди. Бу борада у Робер Пиресга етиб олди ва энди дерби тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Бу борада энг кўп голни Эммануэль Адебайор киритган - 8та. У бу ишни турли вақтларда ҳар икки клуб сафида амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Squawka