


- Ўйин жуда яхши ўтди. "Қизилқум” яхши жамоа. Тажрибали футболчилари бор. Лекин биз уларга қарши яхши тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозониш учун охиригача курашдик. Натижада, ҳақли равишда муваффақият қозондик.
Бу ғалаба жуда муҳим эди. Жамоамизда ғалаба менталитети бор. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Ҳар бир футболчи 100 фоиз куч билан ҳаракат қилди.

Мен "Қизилқум"га қарши ўйиндаги ҳаракатларимдан қониқиш ҳосил қилдим. Муҳими, биз бу ўйинда ғалаба қозондик. Жамоадошларимни ажойиб ўйин ва ғалаба билан табриклайман", – деди Палич.



