UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Olamsport: Макгрегорни октагонга чорлашди, Рафалович Манчестерда совриндор бўлди ва бошқа хабарлар  0 18:45Алексис Санчес "Ювентус"га қарши ўйнамайди  1 18:26Жўжаларни кузда санайдиган пайтга яқин қолди, ПФЛ мукофот пулларининг рақамларини эслатиб ўтамиз  17 18:18ПРО-Лига «А» гуруҳи 31-тур. "Андижон"да 4:1, "Машъал" ва "Динамо"да ғалаба  28 18:16Аёллар футболи. Ўзбекистон - Гуам 8:0  0 18:13"Реал"да ички келишмовчилик. Рамос клубнинг ёш футболчисини тўп билан "ясади" (ВИДЕО)  11 17:58РПЛ. Аутсайдерларга аталган тур  0 17:36Бундеслига: Пешқадам "Боруссия", иккинчи ўринда ҳам "Боруссия" — тур тафсилотлари  5 17:35Ёшлар лигаси. 27-тур. Мезбонларга аталган кун  0 17:34"Нефтчи" футболчилари пахта теримига чиқишди (ФОТО)  18 16:55Милан дербисидан олинган 17та сурат (фотогалерея)  2 16:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 16:45Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО   12 16:33Икер Касильяс айни дамда дунёнинг энг кучли дарвозабонлари ким эканлигини айтди  11 16:29Эрон Қатарга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

Керакли маълумот. Барчаси футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида Янгиликлар

Керакли маълумот. Барчаси футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида

1-12 август кунлари футзал бўйича клублар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақага бу сафар Индонезиянинг Йогякарта шаҳри мезбонлик қилади. Мусобақада ОФК тарихида биринчи бор 16та жамоа иштирок этади. Мамлакатимиз шарафини эса Ўзбекистоннинг футзал бўйича амалдаги чемпиони АГМК ҳимоя қилади.

ЖАМОАЛАР ҲАҚИДА ЭСЛАТМА
Шу йилнинг 18 май куни футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланганди. Қуръа натижаларига кўра, АГМК “D” гуруҳидан жой олган бўлиб, Эроннинг “Мес Сунгун”, Ливаннинг “Банк Бейрут” ҳамда Тожикистоннинг “Сипар” клубларига қарши баҳс олиб боради. Даставвал барча гуруҳлардаги жамоаларни эслаб ўтсак. 

"A" гуруҳи: "Вамос" (Индонезия), "Нагоя Оушенс" (Япония), "Далян Юан Династи" (Хитой), "Виктория Университи" (Малайзия).
"B" гуруҳи: "Тай Сон Нам" (Вьетнам), "Ал Дафра" (БАА), "Нафит Ал Васат" (Ироқ), "Жеонгжу Маг" (Жанубий Корея).
"C" гуруҳи: "Чонбури Блювейв" (Таиланд), "Ал Сайлия" (Қатар), "Ерем" (Қирғизистон), "Вик Виперс" (Австралия).
"D" гуруҳи: "Мес Сунгун " (Эрон), "Банк Бейрут" (Ливан), АГМК (Ўзбекистон), "Сипар" (Тожикистон). 

АГМК ЎЗ ЎЙИНЛАРИНИ ҚАЧОН ЎЙНАЙДИ?
Мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этадиган АГМК гуруҳ баҳсларини 2 августдан бошлайди. Дастлабки рақиб: Ливаннинг “Банк Бейрут” футзал клуби. Айтиш мумкинки, бу ўта жиддий рақиб ҳисобланади. Александр Петров шогирдлари 2-турни 4 август куни Эрон вакили “Мес Сунгун”га қарши ўтказишади. 3-тур беллашуви эса 6 августда Тожикистоннинг “Сипар” клуби билан кечади.

Шу ўринда АГМКнинг мусобақага йўл олган таркибини ҳам келтириб ўтсак. Осиё чемпионати регламентига кўра, ҳар бир клуб 14 нафар футзалчини рўйхатдан ўтказиши мумкин ва улардан икки нафари дарвозабон бўлиши шарт. АГМК Индонезияга 13 футзалчи билан йўл олган. Чунки баъзи сабабларга кўра Пўлат Олимов мусобақага бора олмайдиган бўлди. 

АГМКнинг турнирда қатнашадиган таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар - Рустам Умаров, Клим Тюгаев.
Футзалчилар - Машраб Одилов, Шуҳрат Тожибоев, Сарвар Шоаҳмедов, Жавлон Аноров, Даврон Абдураҳмонов, Фарҳод Абдумавлонов, Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Акбар Усмонов, Константин Свиридов.
Бош мураббий - Александр Петров, администратор - Денис Петров, шифокор/массажчи - Расул Даянов. 

МУСОБАҚА ТАРИХИГА НАЗАР
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бу йил 9-бор ташкил этилмоқда. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Таиланднинг “Чонбури Блювейв” клуби ҳисобланади. Бу жамоа ўтган йил финалда Эроннинг “Гити Пасанд” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Бу йилги мусобақада гуруҳ ўйинлари 1-6 август оралиғида бўлиб ўтади. 8 августда чорак финал баҳслари қўйилган бўлса, 10 август куни ярим финал ўтказилади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини, шунингдек 3-ўрин учун кечадиган баҳ 12 августга белгиланган.

Шу ўринда мусобақа тарихини қисқача ёдга оладиган бўлсак, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати илк бор 2010 йил Эроннинг Исфаҳон шаҳрида ташкил қилинган. Дастлабки мусобақада 10та жамоа иштирок этганди. Кейинчалик қаторасига тўрт йил 8тадан клуб қатнашган ва 2015-2016 йилларда 12та жамоа иштирокида ўйинлар ўтказилган. Ўтган йил Вьетнамда бўлиб ўтган турнирда 14та жамоа қатнашганди. Бу йил эса тарихда биринчи марта 16та клуб иштирокида мусобақа ташкил этилади.

Айтиш мумкинки, бу турнирда Ўзбекистон клублари 2010 йилдан бери мунтазам қатнашиб келмоқда. Энг яхши натижани 2012 йил Тошкентнинг “Ардус” футзал клуби қайд этган. Қувайтда бўлиб ўтган мусобақада “Ардус” финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда Эроннинг “Гити Пасанд” клубига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Шундан бери Ўзбекистон футзал клублари финалга чиқа олишмаяпти. 

БАРЧА ҒОЛИБЛАР КИМЛАР?
Албатта, футзал ихлосмандларини кимлар чемпион бўлгани қизиқтириши шубҳасиз. Шу пайтгача 8 бор ўтказилган клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионатида уч мартадан Эрон ва Япония, шунингдек икки бор Таиланд клублари зафар қучган. Умуман олганда мусобақада жами 11та мамлакат вакиллари иштирок этган. Бу йил эса тарихда биринчи марта Жанубий Кореядан ҳам жамоа қатнашади. Қуйида мусобақанинг барча ғолибларини келтириб ўтамиз. 

2010 йил. “Фулад Маҳан” (Эрон, мусобақа ўтказилган жой: Исфаҳон, Эрон)
2011 йил. “Нагойя Ошинс” (Япония, мусобақа ўтказилган жой: Доҳа, Қатар)
2012 йил. “Гити Пасанд” (Эрон, мусобақа ўтказилган жой: Кувайт, Қувайт)
2013 йил. “Чонбури Блювейв” (Таиланд, мусобақа ўтказилган жой: Нагоя, Япония)
2014 йил. “Нагоя Ошинс” (Япония, мусобақа ўтказилган жой: Ченгду, Хитой)
2015 йил. “Тасисат Дарёи” (Эрон, мусобақа ўтказилган жой: Исфаҳон, Эрон)
2016 йил. “Нагоя Ошинс” (Япония, мусобақа ўтказилган жой: Бангкок, Таиланд)
2017 йил. “Чонбури Блювейв” (Таиланд, мусобақа ўтказилган жой: Хошимин, Вьетнам) 

ЎЗБЕКИСТОНДАН КИМЛАР ҚАТНАШГАН?
Айтиб ўтганимиздек, шу пайтгача ўтказилган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг барча финал босқичида Ўзбекистондан ҳам албатта жамоа иштирок этган. Ҳаммаси бўлиб тўртта жамоа мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган. Булар - “Ардус” (2011, 2012, 2013), “Локомотив” (2014, 2015), АГМК (2016, 2017) ва “Строитель” (2010). АГМКнинг бу йилги иштироки учинчиси эканини ҳисобга олсак, бу борада олмалиқликлар “Ардус”га етиб олишади. Тўртта жамоадан иккитаси турли йилларда гуруҳдан чиқишни уддалаган. “Ардус” 2012 йил финалга қадар етиб борган бўлса, 2016 йилги мусобақада АГМК ҳам гуруҳдан чиққан, бироқ чорак финалда мағлуб бўлиб қайтиб кетган.

МУСОБАҚА ЛАУРЕАТЛАРИ
Албатта, ҳар бир турнир якунига етганидан сўнг ғолиб ва совриндор жамоалар тақдирланишидан ташқари мусобақанинг энг яхши ўйинчиси ҳамда тўпурари ҳам алоҳида тақдирланади. Шу пайтгача ўтказилган саккизта мусобақанинг олтитасида эронлик футзалчилар “Энг яхши футзалчи” деб топилган. Шунингдек, “Энг яхши тўпурарлар” рўйхатида ҳам Эрон пешқадамлик қилмоқда.

“Энг яхши футзалчилар” рўйхати:
2010 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон, “Фулад Маҳан”)
2011 йил. Муҳаммад Кешаварз (Эрон, “Шаҳид Мансури”)
2012 йил. Муҳаммад Кешаварз (Эрон, “Гити Пасанд”)
2013 йил. Супхавут Туеанкланг (Таиланд, “Чонбури Блювейв”)
2014 йил. Каору Мориока (Япония, “Нагоя Ошинс”)
2015 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон, “Тасисат Дарёи”)
2016 йил. Фарҳад Таваколи (Эрон, “Нафт Ал Васат”)
2017 йил. Али Асгар Ҳассанзода (Эрон, “Гити Пасанд”)

“Энг яхши тўпурарлар” рўйхати:
2010 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон, “Фулад Маҳан”, 17 гол)
2011 йил. Али Асгар Ҳассанзода (Эрон, “Ал Райан”, 10 гол)
2012 йил. Аҳмад Исмоилпур (Эрон, “Гити Пасанд”, 9 гол)
2013 йил. Каору Мориока (Япония, “Нагоя Ошинс”, 8 гол)
2014 йил. Каору Мориока (Япония, “Нагоя Ошинс”, 5 гол)
2015 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон, “Тасисат Дарёи”, 10 гол)
2016 йил. Жирават Сорнвичиан (Таиланд, “Чонбури Блювейв”, 7 гол)
2017 йил. Жирават Сорнвичиан (Таиланд, “Чонбури Блювейв”, 9 гол

Ўзбекистонлик футзалчилар орасида Дилшод Ирсалиев жами 9та гол урган. У “Ардус” ва АГМК клубларида ўйнаб шу натижага эришган. Бу ҳозирча бизнинг футзалчилар орасида энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди. Яна бир маълумот шуки, Фаррух Зокиров 2010 йил “Строитель” таркибида Қирғизистоннинг “Олтин тош” клуби дарвозасига учта тўп киритган, 2012 йил “Ардус” сафида ҳаракат қилган Дилшод Ирсалиев эса Таиланднинг энг номдор футзал клуби “Чонбури Блювейв” дарвозасини тўрт бор аниқ нишонга олган. Ўша ўйинда вакилларимиз 9:2 ҳисобида зафар қучишганди. 

Х.ХОЛИҚОВ.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
01 авг 11:10:22
Muhammadxon Mamatov
Finalda chiqadi bu prablemamas
   
01 авг 10:52:19
DJ_Hamid
Guruhdan chiqomidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  205
Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО) Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО)
"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛиганинг...  122
Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей...  98
Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро" Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро"
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  94
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг