UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39Андрей Фёдоров: "Наманганда ажойиб ўйин бўлади"  0 20:15Россия Премьер-лигасининг 2-давраси бугун старт олади, чемпионатнинг янги бош совринини кўрдингизми?  7 20:03“Эль-Класико” олдидан “Барса”нинг қанот ҳимоячиси сафга қайтди  3 20:02Александр Хомяков: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман"  12 19:45Навбат Швейцарияга, чемпионат ўйинлари коронавирус сабаб қолдирилди  4 19:35Гвардиола Лапортнинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  4 19:20Клопп: “Яхши ҳамки у: “Ливерпуль” – бу мен борадиган охирги жой”, деб айтмади”  9 18:53Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз”  12 18:45Муҳсин Муҳаммадиев: "Бухоро" ҳакамлар хатоси туфайли мағлуб бўлди"  42 18:45ПСЖ ёзда катта трансферга қўл уриши мумкин  2 18:38Суперлига. Погребнякнинг дубли "Локомотив"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди  78 18:13Омар Моманидан карикатура: "Олимпиакос" "Арсенал"ни Европа Лигасидан чиқариб юборди  1 17:51Аллегри "Ювентус"га қайтиши мумкин  2 17:20Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  91 17:18Европа лигаси. 1/8 финал босқичининг барча жуфтликлари маълум бўлди  10

ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Осиё футбол Конфедерацияси билан келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган эди.

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, "А" Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" ҳамда "B" Про-лигада иштирок этиб келаётган "Раш Милк" футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек Регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.

Шу сабабдан ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ (этика) ва Лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда "Раш Милк" футбол клубига Ўзбекистон чемпионатининг "В" Про-лигада, "Ифтихор" футбол клубига эса "А" Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди.


Маълумот учун, "Ифтихор" "A" Про-лигада 20та ўйин ўтказган ҳолда бор йўғи 5 очко билан сўнгги поғонада бораётган бўлса, "Раш Милк" "B" Про-лигада 21та учрашувдан кейин 41 очко тўплаб, "Локомотив БФК" билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турган эди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг