Каземиронинг МЮдаги келажаги маълум
05 сен 2024 08:39
Янгиликлар
Каземиронинг МЮдаги келажаги маълум
"Ливерпул"дан учралган мағлубиятдан сўнг қаттиқ танқидга учраган Каземиро МЮдаги келажаги борасида бир қарорга келди.
32 ёшли ярим ҳимоячи Англияда қолиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашишга қарор қилган. У трансфер ойнаси вақтида тушадиган ҳар қандай таклифни кўриб, чиқмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи "Ливерпул"га қарши учрашувда иккита қўпол хатога йўл қўйди ва ҳар икки вазият гол билан якунланди.
Маълумот учун, МЮ футболчини 2022 йилда "Реал"дан 70 миллион фунтга сотиб олганди. Унинг ҳафталик маоши 375 минг фунтни ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар