Канте "Аякс"га қарши баҳсда қатнашиши мумкин
04 ноя 2019 20:44
Янгиликлар
Канте "Аякс"га қарши баҳсда қатнашиши мумкин
"Челси" ЕЧЛнинг 4-тури доирасида "Аякс"га қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Аристократлар" ярим ҳимоячиси Нголо Канте октябрь ойида олган жароҳатидан кейин илк марта умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳам унинг ҳолати яхши эканлигини ва "Аякс"га қарши ўйин қайдномасига киритилишини тасдиқлаган.
28 ёшли хавбек Франция термаси сафида Исландияга қарши ўйиндан олдинги машғулотда жароҳатланганди.
"Челси" - "Аякс" учрашуви эртага тунда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар