UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Расман: Ван Перси "Фейеноорд"га қайтди (+ФОТО)  0 15:27Снейдернинг "Ал Гарафа" сафидаги биринчи голини кўрдингизми? ВИДЕО  2 15:25"Реал" таклифини кутиб, сабр косаси тўлган футболчи ўз клуби билан шартномасини узайтирди  2 15:11Футбол мураббийларининг имзоларини кўрганмисиз? (+ФОТО)  20 15:00Теннис. Мария Шарапова ва Оқгул Омонмуродовани нима боғлаб туради? (ТОП10)  1 14:48Қизлар майдонга тушган ўйинда "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнашди  3 14:37Бухорода ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди  0 14:30Биринчи бўлимда гол ура олмаган "Барселона" иккинчи таймда 5та тўп киритди. "Бетис" - "Барселона" (ВИДЕО)  9 14:23"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби - БАА Суперкубоги соҳиби   3 14:12"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи. Унга 66 млн. евро тўланиши мумкин  4 13:54Дунёдаги энг қиммат чипталарни сотувчи 10та клуб  23 13:41Саудия Арабистонининг 9 футболчиси Испания клубларида ижарада ўйнайди ФОТО  17 13:25Карикатура: Роналдиньо - устоз шифу  14 13:11Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик"  33 13:03Алексис Санчес "Манчестер Юнайтед" футболчиси (+ФОТО)  27

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман" Янгиликлар

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман"

Туркиядан қайтиб келган ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Камронбек Кападзе билан қисқача ЖЧ-2013 ҳақида суҳбатлашдик.
- Камронбек, Туркиядан яхши етиб келдингларми?
- Ҳа, албатта . Ҳамма футболчи ҳам ўзгача таассурот билан қайтиб келди. Кайфият аъло даражада. Охирги ўйинда имкониятимиздан озгина пастроқ ўйин кўрсатганимизни инобатга олмасак, барчаси кўнгилдагидек бўлди.

- Камронбек, сизда кайфият қандай?

- Очиғини айтсам, мен ҳам баъзан интернет орқали ҳамюртларимиз фикрларини ва мақолаларни ўқиб бораман. Шундан кейин кайфиятим қандайлигини тушуниб олаверинг. Мен фақат ва фақат ўзимга ишонаман. Бошқа нарса дея олмайман. Афсуски, мен ҳақимда ёзилган айрим фикрлар кайфиятимни бузди, лекин мен бу фикрлар билан тўхтаб қолмайман. Эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, бироқ баъзан бунга мажбур бўлиб қоламан. Мен футболда ўз ўйиним билан ўрнимни эгаллайман. Кимгадир гапириб бирон нарсани исботламоқчи эмасман. Фақат майдонда исботлайман. Яна икки йилдан сўнг барча саволларга жавоб бераман. Катта гапириш эмас, лекин мен тўхтамоқчи эмасман. Агар ким мени ўйинимни кўрмоқчи бўлса, "Бунёдкор"нинг ёшлари сафидаги учрашувларига келсин ва ўйинимни кўрсин. Ўйинимга шундагина баҳо беради. Ундан ташқари, таркибни на мен, на танишлар ҳал қилади. Бош мураббий қандай қилиб жаҳон чемпионатига тайёр бўлмаган футболчини олиб кетиши мумкин? Ахир улар жавоб берадику натижага.

- Гарчи, шундай бўлса-да, барча сизни барибир Темур Кападзе билан бирга кўради. Солиштириш ва ҳар бир ҳолатда бунга дуч келавериш сизга оғирлик қилмайдими?

- Бу табиий ҳолат. Мен футболга ўзимнинг қизиқишим туфайли кириб келганман. Ҳеч қандай мажбурият эвазига эмас. Менга акам фақат футбол ўйнашда керакли кўрсатмаларни беради. Мен бошқа ҳолатда кимгадир суянмайман.

- Туркияга кетиш олдидан таркиб борасида кўп мунозарали мавзулар кўтарилди?

- Ҳа, албатта билиб турибман. Мен бу нарсалар ҳақида гапиришни истамайман. Худо кўриб турибди, ким қандай йўл қилганлигини. Энг кераклиси, мен буларга гапириб жавоб беришим керак эмас. Ўйнайман, кўрсин, фикр билдирсин. Бошқа гапим йўқ.

- Энди бошқа мавзуга ўтсак. Камронбек, фаолиятингиз ҳақида озгина айтиб ўтсангиз?

- Мен ёшлигимдан футбол муҳитида яшаганим учун футболга кириб келдим. Бундан беш йил олдин "Бунёдкор" академиясига ўқишга кирдим ва ҳозирда шу жамоадаман.

- Эшитишим бўйича "Нефтчи"га ўтади деган фикрлар юрибди. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Йўқ, бу ҳозирча аниқ бўлмаган гап. Агар менга қачон "Нефтчи" дан таклиф тушса бажонудил "Нефтчи" да ўйнаган бўлар эдим. Бу клубга ҳурматим чексиз.

- Айтмоқчи бўлган сўнгги сўзингиз қандай бўлар эди?

- Кейинчалик айтадиган гапларим бор. Фақат вақт керак.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  290
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   199
"Роналду тарихдаги энг зўри эмас" "Роналду тарихдаги энг зўри эмас"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона "Реал"...  110
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг