

"Ўшанда у 16 ёшда эди, аммо Месси бир машғулотда бизни ёмон футболчилигимизни ҳис қилишга мажбур этди. Катталар ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун унинг оёқларига тепишарди. Аммо Лео индамади, ўрнидан туриб яна ўйнай бошлади. Бу ҳайратланарли эди. У "Барселона" асосий таркибининг тўрт ҳимоячисини алдаб ўтди ва гол урди. Катталар эса унга қарши ҳайвонларча ўйнашарди. Аммо Месси чидади, чунки у ўзга сайёралик. У ҳаммамизни таслим этди" - дейди Жюли.



