Жоау Феликс Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Alisher
9 апр 2022, 15:50
Ла Лига март ойи якунларига кўра чемпионатнинг энг яхши ўйинчисини маълум қилди.

Бу номга "Атлетико" форварди Жоау Феликс лойиқ деб топилди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти хабар бермоқда.

У март ойида мадридликлар таркибида 4та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.

Мукофот учун шунингдек "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ва "Реал" форварди Карим Бензема даъвогарлик қилишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: laliga.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›