

Жумладан, Хуршид Ғиёсов ҳаракат қилаётган “Анянг” ўз майдонида К-Лига 4 вакили “Коян Ситизен” билан учрашди ва Ку Бон Хёк, бразилиялик легионер Нилсоннинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Хуршид эса учрашувда қатнашмаган.
“Анянг”нинг кейинги босқичдаги рақиби “Тэгу” бўлади. Жамоалар ўртасидаги беллашув эса 1 июль куни ўтказилади.




