Ж.Корея Кубоги. Ғиёсов ўйнаётган “Анянг” қуйи дивизион жамоаси билан учрашди

Eldor Akmurzayev
6 июн 2020, 22:00
Жанубий Корея Кубогининг 1/32 финали доирасида бугун бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Хуршид Ғиёсов ҳаракат қилаётган “Анянг” ўз майдонида К-Лига 4 вакили “Коян Ситизен” билан учрашди ва Ку Бон Хёк, бразилиялик легионер Нилсоннинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Хуршид эса учрашувда қатнашмаган. 

“Анянг”нинг кейинги босқичдаги рақиби “Тэгу” бўлади. Жамоалар ўртасидаги беллашув эса 1 июль куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia