

Глазгодаги "Айброкс" стадионида ўтган ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Бу устунлик етарлими? Албатта, аммо рақибни йирик ҳисобда мағлуб этишни истаган эдик. Келаси ҳафтада жавоб ўйини бўлади ва биринчи баҳсда нолга ўйнаганимиз бизга фойда келтиради. Рақибни ҳурмат қиламиз, ўзимизни қаҳрамон ва жангчилардек кўрсатишимиз керак.
Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмаслик ва "Уфа"га мағлуб бўлиш "Рейнжерс" учун шармандалик бўлади. Уйга алам билан қайтмоқчи эмасман" - дейди Жеррард.



