

Мартинш Франция чемпионати 22-тури доирасидаги "Ним" клубига қарши учрашув мобайнида жамоадоши Тьемуэ Бакайоко майдондан четлатилгач, бош ҳакам Микаэль Лесажга нисбатан қўпол муомалада бўлди ва қизил карточка билан жазоланди. Португалик футболчи майдонни тарк этишдан аввал ҳам ҳакамни итариб юборди.
"Get French Football News" хабарига кўра, 24 ёшли ярим ҳимоячи номақбул хатти-ҳаракатлари учун 8 ўйиндан 6 ойгача бўлган муддатга четлатилиши мумкин. Бу масала борасидаги якуний қарор чоршанба куни қабул қилинади.



