

Учрашув 4:0 ҳисобида осиёликларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувни 4-дақиқада Даичи Камада гол урди ва ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Аясе Уэда ҳисобни 2 тага оширди ва шу ҳисоб билан биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Дзюня Ито ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, баҳс якунига 6 дақиқа қолганида Аясе Уэда дубл қайд этиб, ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди.
Тунис терма жамоаси бугунги мағлубиятдан сўнг гуруҳдан чиқиб имконини йўқотди
Тунис - Япония 0:4
Голлар: Даичи Камада 4', Аясе Уэда 31', 84', Дзюня Ито 69'
ББВА, Монтеррей, Мексика
Тунис: Дамен, Абди, Тальби, Рекик, Бронн, Валери, Межбри, Скири, Слимане, Тунекти, Саад.
Япония: Судзуки, Итакура, Х. Ито, Томиясу, Танака, Доан, Накамура, Д. Ито, Камада, Сано, Уэда.



