ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди

Khoja
14 ноя 2025, 07:41
Кеча Африка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа иштирокида плей-офф баҳсларининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Нигерия Габонни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва плей-оффнинг финал баҳсига йўлланмани қўлга киритди.

ЖЧ-2026 саралаши. Африка

Плей-офф. Яримфинал

13 ноябрь, Марокаш

Нигерия — Габон 4:1

Голлар: Адамс (78), Эжуке (98), Осимҳен (102, 110) — Лемина (89).

Иккинчи ярим финал баҳсида эса Камерун терма жамоаси кутилмаганда Конго ДРга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

ЖЧ-2026 саралаши. Африка

Плей-офф. Яримфинал

13 ноябрь, Марокаш

Камерун — Конго ДР 0:1

Гол: Мбемба (90+1).

Шу тариқа, энди Конго ДР ва Нигерия терма жамоалари 16 ноябрь куни финал баҳсида тўқнаш келади. Ғалаба қозонган жамоа қитъалараро плей-офф мусобақасига йўлланма олади ва  ушбу кичик турнирдаги ғалаба уларга ЖЧ йўлланмасини тақдим этади. 


Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com