UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  0 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  51 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью

Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Парагвай — Коста-Рика

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

17:30


ФИФА рейтингидаги ўрни

Парагвай (13)

Коста-Рика (31)

Учрашув ҳақида

Коста-Рика футзалнинг энг йирик мусобақасидаги ўзаро ягона қарама-қаршиликда икки гол фарқи билан ортда қолаётганига қарамай, якунда Парагвайни 6-3 ҳисобида мағлуб этган. Эндиликда жамоа Минор Кабальчета ва Милинтон Тижерино билан яна бир кутилмаган ғалабага эришишга уриниб кўради. Карлос Чилаверт эса имконияти юқори баҳоланаётган гуруҳ босқичини "оқ-қизиллар"нинг ишончли ғалаба билан бошлаши учун Дамиан Мареко ва Хавьер Адольфо Саласга таянади.

Ўйин ҳақида фикрлар

"Парагвай йирик турнирларда доимий қатнашувчи жамоа ҳисобланади. Улар кўп йиллар мобайнида Европада ўйнаган мураббийга эга. Қолаверса, таркибдаги кўплаб футзалчилар Европада, айниқса Италияда тўп тепишади. Жанубий Америкада улар жуда изчил жамоа саналади", деди Коста-Рика мураббийи Алекс Рамос.

"Коста-Рика жисмонан бақувват жамоа, шу боис уларга қарши ўйнаш қийин. Биз ҳар томонлама тайёрланяпмиз, чунки гуруҳ кучли жамоалардан иборат эканлигини биламиз, лекин биринчи ўринда кейинги босқичга йўл олишимизга ишонамиз", деди Парагвай таянч ярим ҳимоячиси Арнальдо Баез.

Қизиқарли маълумотлар

Карлос Чилаверт аввалги жаҳон чемпионатларида ўйнаган иштирокчи тўртта мураббийдан бири саналади. Асунсионлик футболчи 2004 ва 2008 йиллардаги мундиалда иштирок этиб, Парагвайга Италия ва Португалияни ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлишига ёрдам берган.

Эдвин Кубильо учта мундиалда гол урган биринчи коста-рикалик футзалчи бўлишга ҳаракат қилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика